Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Путин Зеленскийни Москвага мулоқот учун таклиф қилган, таслим бўлиши учун эмас.
Шунингдек, Песков Путин Трампнинг саъй-ҳаракатларини ва у билан конструктив муносабатларни юқори баҳолашини айтди.
"Икки етакчи ўртасидаги суҳбатлар доимо осон кечмайди, чунки уларнинг ҳар бири ўз мамлакати манфаатларини ҳимоя қилади", — дея қўшимча қилди Кремл матбуот котиби.