АҚШ ҳарбий кучлари Тинч океанининг шарқий қисмида гиёҳванд моддалар ташилаётгани гумон қилинган учта кемага зарба берди. Ҳужумлар оқибатида саккиз нафар одам ҳалок бўлган.
Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучларининг Жанубий қўмондонлиги (SOUTHCOM) маълум қилди. Қайд этилишича, операциялар мудофаа вазири Пит Хегсет фармойиши асосида амалга оширилган.
SOUTHCOM расмий баёнотида айтилишича, биринчи кемада уч киши, иккинчисида икки киши, учинчи кемада эса яна уч киши ҳалок бўлган.
Қўмондонликка кўра, барча кемалар халқаро сув ҳудудида йўқ қилинган.