Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ ҳарбий кемалари Ҳўрмузда ҳаракатланаётган фуқаролик кемаларини кузатиб боришни бошлади

АҚШ ҳарбий кемалари Ҳўрмузда ҳаракатланаётган фуқаролик кемаларини кузатиб боришни бошлади

"АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг бошқариладиган ракеталарга эга кемалари “Озодлик лойиҳаси” (Project Liberty) амалиёти доирасида Ҳўрмуз бўғозидан ўтиб, Форс кўрфазида ҳаракатланишни бошлади. АҚШ қўшинлари ҳудудда савдо кемалари транзитини тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларга фаол кўмаклашмоқда.

Биринчи қадам сифатида, АҚШ байроғи остидаги иккита савдо кемаси Ҳўрмуз бўғозидан муваффақиятли ўтди ва ўз йўлини хавфсиз давом эттирмоқда", дея хабар берди АҚШ Марказий қўмондонлиги (CЕNТCОМ) Х ижтимоий тармоғида.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳўрмуз бўғозида қолиб кетган кемаларга ёрдам бериш мақсадида “Озодлик лойиҳаси” амалиёти бошланишини эълон қилган эди.

CЕNТCОМ маълумотларига кўра, Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатновини тиклаш амалиётига ракета эсминецларидан ташқари 100 дан ортиқ самолёт, 15 минг нафар ҳарбий ҳамда дронлар жалб қилинган.

Киритилди: Бугун 08:02. Ўқилди: 341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!