Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Яманга зарбалари натижасида ҳусийларнинг бир неча етакчилари йўқ қилинган

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Яманга зарбалари натижасида ҳусийларнинг бир неча етакчилари йўқ қилинган

Бу ҳақда Қўшма Штатлар президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц маълум қилди.

"Президент Трамп даврида ҳусийларга қарши амалга оширилган ҳужумлар Байден давридаги зарбалардан фарқ қилади. Бу ҳал қилувчи жавоб бўлиб, бунинг натижасида ҳусийларнинг бир неча етакчиси йўқ қилинди. Фарқ шундаки, биринчидан, биз ҳусийлар раҳбариятини таъқиб қиламиз, иккинчидан жавобгарликни Эрон зиммасига юклаймиз", — дея таъкидлади Уолц.

Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, АҚШ Тоиз ва Сана шаҳарларидаги ҳарбий объектларга зарбалар берган. Шунингдек, Даҳён шаҳридаги электр станциясига ҳам ҳужум қилинган, у ерда ҳусийлар етакчиси штаб-квартираси жойлашганлиги тахмин қилинади. Трамп Яманга берилган ҳаво зарбаларини шахсан кузатиб борган.

Ҳусийлар маълумотига кўра, ҳужумлар натижасида 53 киши ҳалок бўлган.

Киритилди: 10:34 17.03.2025. Ўқилди: 693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!