АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) икки ҳарбий базадан муҳожирларни вақтинча сақлаш марказлари сифатида ишлатади. Бу ҳақда Bloomberg Пентагон раҳбари Пит Хегсетнинг хатига таяниб хабар бермоқда.
"Трамп маъмурияти муҳожирларни Нью-Жерси ва Индианадаги ҳарбий базаларда вақтинча ушлаб туради. Мудофаа вазири Пит Хегсет Макгуайр-Дикс-Лейкхерст ва Аттербери қўшма базасидан фойдаланишга рухсат берувчи режани имзолади", - дейилади агентлик баёнотида.
Хегсетнинг сўзларига кўра, ноқонуний муҳожирларни жойлаштириш ҳарбий тайёргарлик ёки операцияларга салбий таъсир кўрсатмайди.