АҚШ Молия вазирлиги "Сургутнефтегаз" ва "Газпром нефти"га нисбатан блокировка санкцияларини жорий этди.
Қора рўйхатга "Газпром нефти"нинг шўба корхоналари – Москва ва Омскдаги нефтни қайта ишлаш заводлари, "Газпромнефт-Ноябрскнефтегаз" ва "Газпромнефт-Оренбург" каби қазиб олувчи корхоналар, шунингдек, унга алоқадор хорижий тузилмалар ҳам киритилди.
Санкциялар рўйхатига "Роснефтефлот" ("Роснефт"нинг шўба корхонаси), "Игносстрах" ва "АлфастрахованиЭ" ҳам қўшилди. Улар денгиз транспорти, шу жумладан нефть ва унинг маҳсулотларини ташиш билан боғлиқ суғурта фаолиятини амалга оширади.
АҚШда 20 январь куни Жо Байден маъмуриятининг ваколатлари тугайди. Ўтган ойда Оқ уй Украинага 2,5 миллиард ва 500 миллион долларлик иккита йирик ҳарбий ёрдам пакетини ажратди.