Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Ғазо ёки Исроилга ўз қўшинларини жойлаштирадими?

АҚШ Ғазо ёки Исроилга ўз қўшинларини жойлаштирадими?

АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо сектори ёки Исроилга америкалик қўшинларни жойлаштириш ниятида эмас ва ОАВда 200 нафар аскар юборишга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ABC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Биз у ерга қўшин киритиш ниятимиз йўқ" - деди Вэнс.

Вэнснинг тушунтиришича, АҚШ Марказий қўмондонлигининг минтақада "ўт очишни тўхтатиш режимини кузатувчи" ва инсонпарварлик ёрдами оқимини таъминлайдиган ходимлари аллақачон мавжуд.

"Дунёнинг ўша қисмида бизда ушбу тинчлик таклифининг айрим жиҳатларини кузатадиган одамлар бор, аммо президент Исроилга қўшин киритишни режалаштирмайди", деди АҚШ вице-президенти.

Унинг қўшимча қилишича, бир қанча йирик мусулмон давлатлари, жумладан Индонезия ҳам ўт очишни тўхтатиш режимини сақлаб қолиш ва анклавда хавфсизликни таъминлаш учун Ғазо секторига қўшин киритишга тайёрлигини билдирган.

Киритилди: 07:29 13.10.2025. Ўқилди: 807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!