Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Ғазо бўйича янги режанинг 90 фоизига рози бўлди

АҚШ Ғазо бўйича янги режанинг 90 фоизига рози бўлди

Америка расмийларининг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича янги режаси 90 фоизга келишиб олинди, деб ёзади «ТАСС» АҚШ маъмурияти вакилига таяниб.

Ҳужжат 18 та банддан иборат бўлиб, улардан 14 таси тўлиқ ва олдинги битим бўйича таклифлар билан бир хил. Бир бандда техник тузатиш мавжуд, қолган учтаси эса асирлар ва гаровга олинганларни алмашиш билан боғлиқ. Келишув, жумладан, ХАМАСнинг гуманитар манфаатлар бўйича таклифида илгари сурган шартлар бўйича якунланди.

АҚШ расмийсига кўра, келишув учта асосий компонентдан иборат. Биринчиси, инсонпарварлик, бу Ғазо аҳолиси учун имтиёзлар. Иккинчиси, гаровга олинганларни фаластинлик асирларга алмаштириш. Учинчи қисм - Исроил кучларининг бир қисмини қайта жойлаштиришни ўз ичига олган сулҳ битими. Америка маъмурияти вакили Қўшма Штатлар томонидан таклиф қилинган режанинг амалга оширилиши Ғазо секторида «урушнинг тўлиқ тугашига олиб келишига» ишонч билдирди.

Киритилди: 03:25 05.09.2024. Ўқилди: 1245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!