Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ футбол федерацияси Россия терма жамоаси билан ўйин ўтказилиши борасидаги хабарларга муносабат билдирди

АҚШ футбол федерацияси Россия терма жамоаси билан ўйин ўтказилиши борасидаги хабарларга муносабат билдирди

АҚШ футбол федерацияси Россия терма жамоаси билан эҳтимолий ўртоқлик учрашувини ўтказиш масаласи юзасидан изоҳ берди. Аввалроқ Россия футбол иттифоқи томонидан бу каби воқеа содир бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

«Биз Россия билан асосий терма жамоалар ўртасида қандайдир ўйинлар ўтказиш бўйича музокаралар олиб бораётганимиз йўқ», — дейилади Америка томони матбуот хизматининг «Матч ТВ» телеканалида эълон қилинган баёнотида.

Таъкидлаш жоизки, ўтмишда Россия ва АҚШ терма жамоалари ўзаро 5 маротаба тўқнаш келишган. Ушбу учрашувларнинг 3 тасида дуранг натижа қайд этилган бўлса, 2 тасида Россия терма жамоаси ғалаба қозонган.

Киритилди: Бугун 11:38. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!