Трампнинг агрессив тариф сиёсатига қарамай, АҚШнинг савдо дефицити энг юқори даражага етди — The Washington Post.
Нашрнинг АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига таяниб хабар беришича, мамлакатнинг 2025 йил якунларига кўра товар савдосидаги дефицити 1,2 триллион долларга етган.
“Хизматларни ҳам ҳисобга олган ҳолда, умумий дефицит 901,5 миллиард доллар бўлган, бу сўнгги бир неча ўн йилликдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Шу билан бирга, товар ва хизматлар экспорти 6,2 фоизга ўсиб, рекорд 3,4 триллион долларни ташкил қилди, импорт эса деярли 5 фоизга ошиб, охирги юқори кўрсаткич 4,3 триллион долларга етди”, дейилади хабарда.
Экспортнинг ўсиши асосан компьютерлар, авиация техникаси ва саноат маҳсулотлари ҳисобига амалга ошди. Импорт таркибида эса компьютер қисмлари, телекоммуникация ускуналари ва автомобил эҳтиёт қисмлари устунлик қилган.
Маълумотларга кўра, рекорд дефицит Трамп маъмурияти томонидан амалга оширилган агрессив савдо сиёсати фонида қайд этилган. Ушбу сиёсат доирасида “Америка биринчи ўринда” принципи эълон қилинган ва кенг кўламли тарифлар жорий этилган эди.
Бундан ташқари, АҚШ Олий суди президент томонидан киритилган тарифларнинг қонунийлиги бўйича ҳали қарор қабул қилмаган.