Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Ғазо учун қайси давлатлар қандай ёрдам бермоқчи?

Ғазо учун қайси давлатлар қандай ёрдам бермоқчи?

19 февраль куни Вашингтонда АҚШ Президенти Доналд Трамп ташаббуси билан асос солинган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда қатнашган етакчилар Ғазо учун ўзларининг ёрдам таклифларини маълум қилди.

🇺🇿 Ўзбекистон: Ғазода турар жойлар, болалар боғчалари, мактаб ва касалхоналар барпо этишга ҳисса қўшишга тайёр.

🇺🇸 АҚШ: Чегараларда тинчликни таъминлаш учун 10 миллиард доллар ажратишга ваъда берди.

🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари: Тинчлик Кенгашига 1,2 миллиард доллар ажратишга ваъда берди.

🇶🇦 Қатар: Тинчлик Кенгашига 1 миллиард доллар ажратишга ваъда берди.

🇸🇦 Саудия Арабистони: Яқин йиллар давомида Тинчлик Кенгашига 1 миллиард доллар ажратишга ваъда берди.

🇮🇩 Индонезия: Ғазо учун халқаро хавфсизлик кучлари таркибига 8 минг ёки ундан ортиқ ҳарбий хизматчи ажратишга тайёр.

🇰🇿 Қозоғистон: Кечиктирмасдан Тинчлик Кенгашига сезиларли миқдорда маблағ ажратишга, шунингдек, озиқ-овқат ёрдами пакети доирасида буғдой етказиб беришга тайёр.

🇧🇭 Баҳрайн: Ғазо учун самарали давлат рақамли хизматлари платформасини яратиш мақсадида зарур инфратузилма ва мутахассислик кўникмаларини тақдим этишга тайёр.

🇪🇬 Миср: Минтақа ичида хавфсизликни таъминлаш учун фаластинлик полиция ходимларини тайёрлаш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиради.

🇷🇴 Руминия: Фавқулодда хизматлар, мактаблар ҳамда полиция ва адлия тизими каби институтларни қайта тиклашда ёрдам беришга тайёр.

🇹🇷 Туркия: Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини тиклашга, полицияни тайёрлашга салмоқли ҳисса қўшиши, шунингдек Халқаро барқарорлаштириш кучларига ҳарбийлар ажратишга тайёр.

🇲🇦 Марокаш: Полиция ходимларини юбориш ва Ғазодан бўлган полициячиларни тайёрлашга, шунингдек, ҳарбий дала шифохонасини жойлаштиришга тайёр.

Киритилди: Бугун 20:00. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!