Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин!

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин!

Нигерия футбол федерацияси Конго терма жамоаси устидан ФИФАга расмий петиция топширган. The Guardian хабарига кўра, мазкур иш бўйича ташкилот бугун ўз якуний хулосасини тақдим этиши кутилмоқда.

Даъвонинг мазмуни нимада?
Нигерия томонининг таъкидлашича, Конго терма жамоасининг 6 нафар футболчиси мамлакат қонунчилигига зид равишда Европа паспортларидан воз кечмаган ҳолда майдонга тушган. Шу боис, уларнинг Нигерияга қарши саралаш баҳсида иштирок этиш ҳуқуқи бўлмаган деб ҳисобланмоқда.

Нигерия учун имконият:
Агар ФИФА Нигериянинг даъвосини қаноатлантирса:

Нигериянинг Конгодан учралган мағлубияти (1:1, пеналтиларда 3:4) бекор қилинади;

«Супер бургутлар» Конго ўрнини эгаллаб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олади.

Агар Нигерия плей-оффга йўл олса, 2026 йил мартида Ямайка–Янги Каледония жуфтлиги ғолибига қарши плей-офф финал баҳсида майдонга чиқади. Улар ғалаба қозонган тақдирда Португалия, Колумбия ва Ўзбекистон ўрин олган «К» гуруҳига бориб тушади.

Киритилди: Бугун 14:40. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!