⚡️Транспорт назорати инспекцияси ҳамда “Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” ДМ ходимлари билан ҳамкорлигида жамоат транспорти автобусларда йўл ҳаққини тўламасдан ҳаракатланаётган йўловчиларга нисбатан кучайтирилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
📌Жорий йилнинг ўтган даври давомида инспекторлар томонидан 18655 та ҳолатда қоидабузарлик аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144- моддасига асосан баённомалар расмийлаштирилган.
🔹Ҳозирда тўлов тизими ва инспекторлар фаолияти рақамлаштирилган бўлиб, назорат тадбирлари алоҳида йўналишларда манзилли амалга оширилмоқда. Февраль ойининг ўзида 7153 нафар йўловчи қоидабузарлиги аниқланиб, маъмурий чоралар қўлланилди.