Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Зеленский тинчлик битими эвазига Донбассдан Украина қўшинларини олиб чиқишни рад этди

Зеленский тинчлик битими эвазига Донбассдан Украина қўшинларини олиб чиқишни рад этди

Украина президенти Россия Донбасснинг қарийб 20 фоизини эгаллагани, Киевнинг “қаерда турган бўлсак, шу ерда қоламиз” позицияси ўзгармаслигини таъкидлади.

"Бу катта муроса. Россия бизга муроса сифатида нима таклиф қилмоқда? Улар нимага тайёр? Улар: “Биз сизнинг бошқа ҳудудларингизни эгаллаб олмасликка тайёрмиз”, деди. Лекин бу терроризм. Руслар “Мен сизни ўлдирмасликка тайёрман — бизга бутун Донбассни беринг”, дейишяпти. Бу нимани англатади? Бу муроса эмас. Бу ултиматум", — деди Володимир Зеленский Kyodo агентлигига берган интервюсида.

Зеленский мустақиллик эвазига муроса бўлмаслиги ва русларнинг такрорий ултиматуми қабул қилинмаслигини таъкидлади.

Киритилди: 19:42 20.02.2026. Ўқилди: 698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!