"Ҳозиргача эълон қилинган тарифлар оширилиши даражаси кутилганидан анча юқори бўлди, эҳтимол, иқтисодий оқибатлар ҳам худди шундай бўлади. Бу юқори инфляция ва иқтисодий ўсишнинг секинлашишини ўз ичига олади", — дея фикр билдирди Жером Пауэл Чикаго Иқтисодий клуби тадбирида.
Унинг таъкидлашича, мамлакат савдо сиёсатидаги ўзгаришлар натижасида Қўшма Штатларда ишсизлик даражаси ошиши мумкин.
Шунингдек, АҚШ давлат қарзининг келажакда яна ошиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан ФЗТ раҳбари уни "барқарор бўлмаган йўналишда, бироқ ҳали қабул қилиб бўлмайдиган даражага етмагани"ни айтди.