АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) директори Кристофер Рей 2025 йил 20 январда сайланган президент Дональд Трампнинг инаугурацияси олдидан истеъфога чиқмоқчи.
Бу ҳақда Адлия вазирлигига бўйсунувчи контрразведка билан шуғулланувчи бошқарма бошлиғининг ёзма баёнотида айтилади.
"Бир неча ҳафталик пухта ўйлаб кўрганимдан сўнг, мен бюронинг январь ойида жорий маъмурият муддати тугагунига қадар хизмат қилишим ва кейин истеъфога чиқишим тўғри, деган қарорга келдим”, деди Рей. У айнан қачон лавозимини тарк этиш ниятида эканлигига аниқлик киритмади.