Трамп маъмурияти Европа давлатларига Россия ва Украина ўртасидаги бўлажак тинчлик келишувининг бир қисми сифатида Ғарбдаги музлатилган Россия активларидан фойдаланишга тайёрлигини билдирган.
Бу ҳақда The Washington Post нашрига икки манба маълум қилди.
Трамп жамоаси томонидан ишлаб чиқилган режанинг дастлабки версиясида АҚШ етакчилигидаги Украинани қайта тиклаш ҳаракатларига 100 миллиард доллар ажратиш, қолганини эса Россия-Америка сармоя фондини яратиш кўзда тутилган. Ушбу ёндашув Россиянинг тинчлик шартномасини тузиши учун иқтисодий туртки яратишга қаратилган эди.
Украина билан маслаҳатлашувлар натижасида Россия активлари ҳақидаги банд режадан олиб ташланди. Бироқ, The Washington Post нашрининг ёзишича, Европа етакчилари бу масалада АҚШ расмийларининг босимига дуч келишда давом этмоқда.