Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

ЖЧда Россия ТИВ Ўзбекстонга мухлислик қилади

ЖЧда Россия ТИВ Ўзбекстонга мухлислик қилади

Россия ТИВ Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққанидан хурсанд ва албатта уларни қўллаб-қувватлайди, деди вазирлик расмий вакили Мария Захарова.

"Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этадиган МДҲдан ягона жамоа бўлди, Россия Ташқи ишлар вазирлиги мундиалда Ўзбекистонга мухлислик қиладими?, - дея савол берди журналист.

"Бутун қалбимиз билан мухлислик қилсак бўлсак бўладими? Назаримда, бу буюк спорт ютуғи учун чин дилдан, самимий қувонч ҳисси билан қўллаб-қувватлагимиз келяпти. Албатта, қўллаб-қувватлаймиз, кузатамиз, спорт руҳида мухлислик қиламиз. Чунки Ўзбекистон биз учун қардош ва дўст мамлакат", - деди Россия ТИВ вакили.

Шунингдек, Захарова Санкт-Петербургда Ўзбекистон ва Россия орасида мулоқотлар бўлиб ўтиши ва энергетикага оид қизиқарли лойиҳалар борлиги ҳақида гапирди.

Киритилди: 13:11 05.06.2026. Ўқилди: 2014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар