Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Европа давлатларининг қайси режасини блоклашга уринмоқда?

АҚШ Европа давлатларининг қайси режасини блоклашга уринмоқда?

АҚШ Европа давлатларини Украинага Россия активлари ҳисобидан кредит ажратиш режасини блоклашга кўндиришга уринган, деб ёзмоқда Bloomberg.

Агентлик маълумотига кўра, АҚШ Евроиттифоққа аъзо бир неча мамлакатни Ғарб давлатларида музлатилган Россия Марказий банки активлари билан таъминланиши режалаштирилган “репарация кредити” лойиҳасини қўллаб-қувватламасликка кўндиришга уринган.

"Америкалик расмийлар европалик ҳамкасбларига бу активлар Москва ва Киев ўртасида тинчлик келишуви эришиш учун зарурлигини, улар урушни давом эттиришга ишлатилмаслиги кераклигини айтишган", дея қайд этади нашр.

Bloomberg материалида АҚШ мурожаат қилган давлатларнинг номига аниқлик киритилмаган.

Қўшма Штатларнинг 28 банддан иборат тинчлик режасига кўра, Россиянинг музлатилган активларидан 100 миллиард доллар Украинани қайта тиклашга йўналтирилади, Вашингтон эса бу амалиётдан олинадиган фойданинг 50 фоизини олади. Шуни айтиш керакки, АҚШда атиги беш миллиард долларга яқин Россия активлари бор, музлатилган маблағларнинг асосий қисми эса Белгиядаги Euroclear депозитарийида сақланади.

2025 йил сентябр ойи бошида Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Россиянинг музлатилган активларини гаровга қўйган ҳолда Украинага 140 миллиард евролик “репарация кредити” бериш ғоясини илгари сурган, кредит уруш тугаганидан кейин, Россия етказилган зарарни қоплагандан сўнг қайтарилиши керак эди. Бироқ Euroclear депозитарийси жойлашган Белгия бу режага қаршилик қилмоқда, чунки у юридик жавобгарлик ва суд даъволаридан хавотирда. Бу маблағлардан фойдаланиш масаласи декабр ўрталарида кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Киритилди: Бугун 22:32. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!