Бу ҳақда Финляндия президенти Александр Стубб маълум қилди.
"Америкаликлар европаликларга нималарни амалга ошириш мумкинлиги ҳақида сўровнома юборди. Европа давлатлари ушбу сўровномани биргаликда муҳокама қилишлари ва унга жавоб беришлари керак", — дея аниқлик киритди Стубб Reuters агентлигига.
Аввалроқ Reuters ўзининг аноним европалик манбаларига таяниб, АҚШ шу ҳафта Европа давлатларига хавфсизлик кафолатлари бўйича Украинага қандай ресурсларни ажратишга тайёрликлари ҳақида саволлар билан ноталар юборганини хабар берган эди.
Манбалардан бирининг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи мамлакатларига жами олтита савол йўлланган, жумладан, потенциал ҳарбий кучлар сони ҳам тилга олинган.