Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Эрон билан алоқалари бор фирмага санкциялар жорий қилди

АҚШ Эрон билан алоқалари бор фирмага санкциялар жорий қилди

АҚШ Молия вазирлиги Эрон маҳсулотларини халқаро бозорларга етказиб беришга кўмаклашганликда гумонлаб, Греция ва Панамада офисларига эга бўлган «Karnakis and Karnakis» юридик фирмасига нисбатан санкциялар жорий этди.

АҚШ расмийларининг таъкидлашича, ушбу компания Эрон маҳсулотлари экспортига ноқонуний равишда кўмаклашиб, Теҳронга қурол-яроғ ишлаб чиқиш ва ядровий дастурини ривожлантириш учун маблағ олиш имконини берган.

АҚШ Молия вазирлигига таяниб Report хабар беришича, юридик фирмадан ташқари, унинг фаолиятига алоқадор бўлган беш нафар жисмоний шахс ҳам санкциялар рўйхатига киритилган.

Чекловларнинг жорий этилиши фигурантларнинг АҚШ ҳудудидаги активларини музлатишни ҳамда АҚШ фуқаролари ва компанияларига улар билан молиявий операциялар ўтказишни тақиқлашни назарда тутади.

Шу билан бирга, АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) бош лисензия эълон қилди. Унга кўра, «Karnakis and Karnakis» иштирокида аввал бошланган битимларни якунлаш учун зарур бўлган операцияларни амалга оширишга рухсат берилган.

Киритилди: Бугун 07:10. Ўқилди: 214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!