Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ дунёда тенги йўқ янги ракетага қарши мудофаа тизимини ишлаб чиқмоқда – Financial Times

 АҚШ дунёда тенги йўқ янги ракетага қарши мудофаа тизимини ишлаб чиқмоқда – Financial Times

Президент Доналд Трамп Қўшма Штатларни уч турдаги ракеталардан – баллистик, гипертовушли ва қанотли ракеталардан ҳимоя қилиш режасини амалга ошириш тўғрисида фармон имзолади.
АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсетга бу режа устида иш олиб бориш учун 60 кун муҳлат берилган.

Нашрнинг ёзишича, президент Доналд Трамп коинотда лазерлар ёрдамида ракеталарни уриб туширадиган кўп босқичли мудофаа тизимини ишга туширишни таклиф қилмоқда.

Ушбу тизим қитъалараро баллистик ракеталарни тутиб қолиш учун лазер қуроллари билан жиҳозланган сунъий йўлдошлар тармоғига асосланади. Бундан ташқари, агар лазерлар қониқарсиз ишласа, қўшимча зарба берувчи қатлам ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Киритилди: 22:58 30.01.2025. Ўқилди: 806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!