Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ депортациялари давом этмоқда: 335 ҳиндистонлик уйга қайтди

АҚШ депортациялари давом этмоқда: 335 ҳиндистонлик уйга қайтди

Депортация қилинган ҳиндистонлик муҳожирларни олиб кетаётган АҚШнинг учинчи ҳарбий C-17 транспорт самолёти Ҳиндистон шимолидаги Панжоб штатига етиб келди.

Ҳарбий ҳаво кучлари АҚШда ноқонуний яшаётган 112 нафар ҳиндистонликни ватанига қайтарди.

Улар орасида Ҳиндистоннинг Гужарат, Панжоб, Уттараханд, Уттар-Прадеш, Ҳаряна ва Ҳимачал-Прадеш штатлари аҳолиси ҳам бор.

Феврал ойи бошидан буён АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг C-17 самолётлари орқали жами 335 нафар ҳиндистонлик республикага депортация қилинган. Жанубий Осиё мамлакати ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Викрам Мисрининг 7 феврал куни хабар беришича, АҚШ ҳукумати яқин орада 500 га яқин ҳиндистонликни ўз ватанларига депортация қилади.

Ҳиндистон раҳбарияти Ню-Деҳли чиқариб юборилган барча ноқонуний муҳожирларни қабул қилишини ва Вашингтон билан ҳамкорлик қилишини таъкидламоқда.

АҚШ депортация қилиниши мумкин бўлган 18 000 ҳиндистонликларни аниқлади.

Киритилди: 15:21 17.02.2025. Ўқилди: 1220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!