Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф маълум қилди.
"ҲАМАСнинг сўнгги тинчлик таклифига берган жавоби ҳаракат ўт очишни тўхтатишга сира ҳам интилмаётганини яққол кўрсатди. Энди АҚШ зудлик билан асирликдаги исроилликларни озод қилиш бўйича муқобил йўлларни кўриб чиқмоқчи, шунингдек, Ғазо аҳолиси учун барқарор вазият яратишга уриниб кўради", — Стив Уиткофф.
CNN'нинг хабар беришича, Исроил ҳам ўз музокарачиларини маслаҳатлашув учун чақириб олган.