АҚШ давлат қарзи 36 триллион доллардан ошди ва янги тарихий энг юқори даражага етди, дея хабар беради АҚШ молия вазирлиги.
АҚШ давлат қарзи федерал ҳукуматнинг кредиторлар олдидаги қарзи миқдоридир. У икки қисмга бўлинади: ички ва оммавий.
Ички қарз - бу турли давлат идоралари, масалан, пенсия жамғармалари олдидаги қарз. У умумий қарзнинг қарийб 20 фоизини ташкил этади ва 21 ноябрь ҳолатига кўра 7,3 триллион долларни ташкил этади.
Давлат қарзи хусусий тузилмалар, жисмоний шахслар ва хорижий давлатлар олдидаги қарздир. Бу қарзнинг қолган 80 фоизини ёки қарийб 28,7 триллион долларни ташкил қилади.
Вашингтон давлат облигацияларини чиқариш орқали қарз олади. Улар АҚШ Ғазначилиги томонидан чиқарилади. Қимматли қоғозлар очиқ бозорда, мамлакат фонд биржаларида сотилади, шунинг учун ҳар ким уларни сотиб олиши ва шу билан Америка ғазнасини қўллаб-қувватлаши мумкин. Номинал кўринишда Америка давлат қарзи дунёдаги энг катта қарздир.