Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Давлат котиби Пашинянни Арманистондаги парламент сайловларидаги ғалабаси билан табриклади

АҚШ Давлат котиби Пашинянни Арманистондаги парламент сайловларидаги ғалабаси билан табриклади

​Марко Рубионинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар бош вазир Пашинян ва Арманистонни тинчликка интилиш ҳакатларида қўллаб-қувватлайди.

"Биз Вашингтон тинчлик саммити мақсадларини илгари суришга, жумладан, “Халқаро тинчлик ва фаровонлик учун Трамп йўналиши” (TRIPP) ташаббусини амалга оширишга содиқмиз", — деди Давлат департаменти раҳбари.

Рубионинг таъкидлашича, Вашингтон Жанубий Кавказда ва ундан ташқарида тинчлик, барқарорлик ҳамда фаровонликка эришиш йўлида биргаликда ишлашни интиқлик билан кутади.

Аввалроқ, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўз партиясининг мамлакат парламент сайловларида ғалаба қозонганини маълум қилган эди.

Киритилди: 12:45 09.06.2026. Ўқилди: 1004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!