Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ давлат котиби Макронни Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бузганликда айблади

АҚШ давлат котиби Макронни Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бузганликда айблади

Марко Рубио EWTN телеканалига берган интервюсида музокаралар айнан Эммануэл Макрон бир томонлама равишда Фаластин давлатини тан олиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган куни барбод бўлганини айтди.

"Агар мен ҲАМАС ўрнида бўлганимда, шундай ўйлардим: “Келинглар, сулҳ тузмайлик… Чунки биз мукофотланишимиз мумкин, буни ғалаба сифатида қабул қилишимиз мумкин”. Айнан Макроннинг баёнотидан сўнг бошқа давлатлар ҳам бу позицияга қўшилиб, “Aгар сентябрга қадар ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилмаса, биз Фаластин давлатини тан оламиз” дейишди", — деди АҚШ Давлат департаменти раҳбари.

Киритилди: 13:06 10.08.2025. Ўқилди: 685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!