Конгресс Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар бўйича қўмитасидаги тингловларда Марко Рубио президент Доналд Трамп маъмурияти АҚШнинг Марказий Осиё республикалари билан савдосидаги чеклов ҳисобланган Жексон–Веник тузатишини Америка қонунчилик органи томонидан бекор қилиниши тарафдори эканини тасдиқлади.
"Биз буни фойдали деб ҳисоблаймиз. Биз минтақада C5+1 (АҚШ ва Марказий Осиёнинг беш давлати) форматида учрашув ўтказмоқчимиз ва мен жорий йил охирида у ерга бораман", — деди АҚШ Давлат департаменти раҳбари.
Маълумот учун, C5+1 бу АҚШнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан биргаликдаги ҳамкорлик механизми. Вашингтон ундан тахминан 2015 йилдан бери фойдаланиб келади.