АҚШ Давлат департаменти ва АҚШ Молия вазирлиги ходимлари Россияга қарши эҳтимолий санкцияларнинг алоҳида пакетларини ишлаб чиқмоқда.
Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда.
Қайд этилишича, Вашингтон энергетика ва банклар соҳасидаги чекловларни кучайтириш ҳақида ўйламоқда.
"Жамоалар, шунингдек, ҳозирги санкциялар режимининг самарадорлигини баҳоламоқда ва баъзи мавжуд санкцияларни бекор қилиш ҳақида ўйламоқда," - дея қўшимча қилди материал муаллифлари.