"Америкалик дипломатлар бундай ҳисоботларни деярли 50 йилдан бери тайёрлаб келмоқда. Уларнинг хулосалари энг тўлиқ ҳисобланади ва дунё бўйлаб судлар томонидан мунтазам фойдаланилади", дея қайд этади газета.
WP интернетга сизиб чиққан 2024 йилга оид Россия, Исроил ва Салвадорга оид инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги ҳисоботлар билан танишиб чиққан. Газетанинг ёзишича, ҳужжатлар сезиларли даражада қисқартирилган ва бу давлатлар ҳукуматларига нисбатан танқид юмшатилган.
"АҚШ президенти маъмурияти маҳбусларга нисбатан зўравонлик, коррупция ва бошқа эҳтимолий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларни ё бутунлай чиқариб ташлашни, ё бўлмаса уларнинг аҳамиятини камайтиришни режалаштирмоқда", деб ёзмоқда The Washington Post.
Нашрнинг Оқ уйдаги манбасининг сўзларига кўра, ҳисоботлар "ўқишга қулай бўлиши учун" қисқартирилган.