Бугун 18 ноябрь, 2019 йил, душанба

O'ZB

АҚШ бутунжаҳон нефтининг йирик қисмига санкция жорий қилди

АҚШ бутунжаҳон нефтининг йирик қисмига санкция жорий қилди

АҚШ дунёдаги нефть захираларининг учдан бир қисмига, шунингдек, Эрон, Венесуэла ва Россияга тўғри келадиган қазиб олишнинг бешдан бир қисмига нисбатан санкциялар киритди. Бу ҳақида Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети профессори Ольга Лебединская “РИА Новости”га берган интервьюсида хабар берди.

Экспертнинг фикрича, дунё бўйича нефть захиралари 1,66 триллион баррелни ташкил этади, улардан 298,4 миллиарди Венесуэла ҳудудида, 157,8 миллиарди Эрон, 80 миллиарди эса Россияда. Лебединская ушбу мамлакатлардаги нефть захираларининг улуши бутунжаҳон захираларининг 33 фоизини ташкил этишини таъкидлади. “Агар 2018 йилда ОПЕКни тарк этган ва Эронни қўллаб-қувватлаган – Қатар санкциялар рўйхатига киритилган бўлса, бу рақам 34 фоизни ташкил этарди”, деди у.

Лебединская шунингдек, 2016 йилда Венесуэла, Эрон ва Россия, дунёдаги кундалик эҳтиёжнинг 21,75 фоизини таъминлаганини эслатди. Эксперт Америка расмийларининг сиёсий майдондаги фаолияти нефт қазиб олишнинг бешдан бир қисми санксиялар остида бўлишига олиб келганини таъкидлади.

Энг асосийси, санкциядан кунлик қазиб олишни 0,75 миллион баррелга етказган Венесуэла энг кўп азият чекди. Ундан кейин Эрон туради. У қазиб чиқаришни 2,1 миллион баррелга қисқартирди. Лебединскаянинг таъкидлашича, ушбу шароитда Россия, ишлаб чиқаришни кунига 10,7 миллион баррелгача оширишга муваффақ бўлган.

 

 

Киритилди: 11:40 30.10.2019. Ўқилди: 792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!