Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ биринчи бўлиб Ойнинг энг яхши қисмини эгалламоқчи

АҚШ биринчи бўлиб Ойнинг энг яхши қисмини эгалламоқчи

Қўшма Штатлар Ернинг табиий сунъий йўлдошида узоқ муддатли бўлиш ва келажакда Марсга парвозларни амалга ошириш учун Ойга ядро реакторини ўрнатиш ниятида.

Бу ҳақда NASA раҳбари вазифасини бажарувчи, АҚШ транспорт вазири Шон Даффи учувчисиз транспорт воситаларини тартибга солишга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ойда атом энергиясидан фойдаланиш барқарор инфратузилмани яратади ва келажакда Ой базасини энергия билан таъминлайди. "Мана, бу янги тушунча эмас. Бу Дональд Трампнинг биринчи муддатида, кейин Жо Байден даврида муҳокама қилинган. Биз пойгадамиз - Ой учун пойга, Хитой билан пойга. Ва Ойда базага эга бўлиш учун бизга энергия керак", - дея таъкидлади NASA раҳбари.

Даффининг таъкидлашича, Ойнинг қуёш нурлари ва муз конлари жойлашган ҳудуди айниқса истиқболли. "Биз биринчи бўлиб у ерга этиб, Америка учун ўша ҳудудни олмоқчимиз", деди у.

NASA раҳбари таъкидлаганидек, қуёш энергияси ҳаётни таъминлаш учун зарур бўлган энергия эҳтиёжларини тўлиқ қондира олмайди. "Бунинг учун ядровий парчаланиш технологияси керак бўлади. Ва йирик электр стансиялари миқёсида эмас - биз 100 кВт қувват ҳақида гапирамиз, бу тахминан 186 квадрат метр уйнинг уч ярим кун давомида истеъмолига тенг", - деб тушунтирди Даффи.

Унинг сўзларига кўра, қуёш энергиясидан Ойнинг маълум ҳудудларида фойдаланиш мумкин, аммо бу ядро технологияси Ойда узоқ вақт қолиш шароитида барқарор энергия манбасини таъминлайди. "Биз бу имкониятни ўрганиш учун аллақачон юзлаб миллион доллар сарфладик. Энди биз ўқишдан амалиётга ўтмоқдамиз", деди у.

“Агар биз ҳақиқатан ҳам Ойдаги ҳаётни қўллаб-қувватлаб, кейин Марсга бормоқчи бўлсак, бу технологиясиз ишлай олмаймиз”, — дея хулоса қилди Шон Даффи.

Киритилди: 10:00 06.08.2025. Ўқилди: 594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!