АҚШ чегара хизмати 2024-молия йилида Канада чегарасидаги Свантон секторида 19 200дан ортиқ ҳужжатсиз муҳожирларни ҳибсга олди.
Бу ҳақда сектор чегара хизмати бош агенти Роберт Гарсия Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.
"Суонтон Сектор Чегара хизмати ходимлари 2023 йил 1 октябрдан буён 97 хил давлатдан 19200 дан ортиқ одамни ҳибсга олдилар, бу охирги 17 йилдан кўпроқ", деб ёзди у.
Суонтон сектори Вермонт штати ва Нью-Йорк ва Нью-Хемпшир штатларининг айрим округлари Канаданинг Квебек ва Онтарио провинциялари билан чегарасида жойлашган.
Агент томонидан жойлаштирилган видеотасвирлардан кўриниб турибдики, қўлга олинган ҳужжатсиз муҳожирлар сони 2020-молия йилида 574 тани, 2021-молия йилида эса 365 тани ташкил этган. Кейин бу кўрсаткич сезиларли даражада ўсиб, 2022 ва 2023-молия йилларида мос равишда 1 минг ва 6,9 мингга етди.
Хорижий ОАВ хабарларига кўра, АҚШ чегараларидаги ноқонуний муҳожирлар билан боғлиқ вазият кўпинча Республикачилар партияси томонидан Оқ уйдаги амалдаги маъмуриятнинг танқиди объектига айланади. Хусусан, АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден, шунингдек, мамлакат вице-президенти, демократлар партиясидан Оқ уй раҳбари лавозимига номзод Камала Харрис ўз қилмишлари туфайли кўплаб ноқонуний муҳожирлар мамлакатга келганликда айбланмоқда.