Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ авиацияси Эрондаги учта ядровий объект — Фордо, Натанз ва Исфаҳонга ҳужум уюштирди —Доналд Трамп

АҚШ авиацияси Эрондаги учта ядровий объект — Фордо, Натанз ва Исфаҳонга ҳужум уюштирди —Доналд Трамп

Қўшма Штатлар президенти бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилди.

"Биз Эрондаги учта ядровий объектга жуда муваффақиятли ҳужумимизни якунладик. Барча самолётлар уйга қайтмоқда. Ажойиб америкалик жангчиларимизни табриклаймиз. Дунёдаги ҳеч бир армия бундай қила олмасди. Энди тинчлик вақти келди!", – дея қайд этди президент.

Трамп кейинги постида бу АҚШ, Исроил ва бутун дунё учун тарихий палла эканини таъкидлаган. "Энди Эрон урушни тўхтатишга рози бўлиши лозим", – дея қўшимча қилган АҚШ етакчиси.

Трамп, шунингдек, қуйидаги постни ҳам ўз саҳифасида эълон қилган: "Фордо энди мавжуд эмас" (Fordow is gone).

Киритилди: 09:12 22.06.2025. Ўқилди: 1094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!