Эрон олий етакчиси Қўшма Штатлар президенти Доналд Трампнинг ҳусийларнинг ҳужумлари Теҳроннинг зарбалари сифатида қаралиши ҳақидаги таҳдидига шундай муносабат билдирди.
"Бизнинг минтақада прокси-кучларимиз йўқ, барча мустақил равишда ҳаракат қилмоқда. Сўнгги бир йил ичида биз раҳбариятдаги юқори мартабали шахсларни йўқотдик, аммо мен қаршилик фронти охир-оқибат душман ва сионистик режимнинг мағлубиятига олиб келишига шубҳа қилмайман", — дея таъкидлади Хоманаий.