Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Адлия вазирлиги Nvidia билан боғлиқ бир нечта тергов ўтказмоқда

АҚШ Адлия вазирлиги Nvidia билан боғлиқ бир нечта тергов ўтказмоқда

АҚШ Адлия вазирлиги америкалик чип ишлаб чиқарувчи Nvidia компаниясига дахл қилиши мумкин бўлган бир нечта терговни олиб бормоқда. Бу ҳолат компания бош директори Женсен Хуангнинг истеъфога чиқишига сабаб бўлган можаро фонида юз бермоқда.

Semafor портали хабар беришича, бу ҳақда АҚШ маъмуриятининг икки нафар вакили маълум қилган.

Манбаларга кўра, гап учта алоҳида тергов ҳақида кетмоқда. Уларнинг бири Nvidia компаниясининг монополияга қарши қонунчиликни бузган бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ.

Қолган иккита тергов Megaspeed ва Supermicro компаниялари фаолиятига тааллуқли. Ушбу ишлар доирасида АҚШ расмийлари Хитой разведкаси билан ҳамкорлик қилганликда гумонланаётган Элис Хуанг билан боғлиқ ҳолатларни ўрганмоқда.

Шу билан бирга, нашр таъкидлашича, терговлар бир-биридан мустақил равишда олиб борилмоқда. Ҳозирча Nvidia компаниясининг Элис Хуанг билан боғлиқ тахмин қилинаётган қонунбузарликларга алоқадорлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас.

Манбалар маълумотига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги ҳозирча Nvidia компаниясига ҳам, унинг собиқ бош директори Женсен Хуангга ҳам айблов қўйиш ниятида эмас.

Аввалроқ Хуанг Элис Хуанг билан муносабатлари ҳақидаги хабарлар фонида никоҳдан ташқари муносабатда бўлганини тан олган эди. Nvidia директорлар кенгаши хорижий разведка компания раҳбари орқали компания маълумотларига киришга уринган бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ ҳолатларни мустақил текширишни бошлаган.

Киритилди: 09:10 13.11.2026. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар