Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Адлия вазирлиги ФРС раҳбари Жером Пауэллга қарши текширувни тўхтатди

АҚШ Адлия вазирлиги ФРС раҳбари Жером Пауэллга қарши текширувни тўхтатди

Жером Пауэллнинг Федерал захира тизими (ФРС) раҳбари лавозимидаги муддати 15 май куни якунланади. Шу йилнинг январ ойида Доналд Трамп бу лавозимга Кевин Уорш номзодини илгари сурган эди. Бироқ унинг номзоди Сенатнинг тегишли қўмитаси томонидан тасдиқланиши керак. Қўмитада демократлар ва республикачилар сони тенг.

Республикачилардан бири, Шимолий Каролина сенатори Том Тиллис, агар Пауэллга нисбатан жиноий қидирув ва текширувлар тўхтатилмаса, Уорш номзодини қўллаб-қувватламаслигини айтган эди. Барча демократлар Уоршнинг тайинланишига қарши эканлигини ҳисобга олсак, Тиллис амалда ФРСнинг янги раҳбари тасдиқланишини тўсиб қўйган эди.

Эндиликда Пауэллга қарши терговнинг тугатилиши янги раҳбарни тайинлашга йўл очади.

Киритилди: Бугун 12:48. Ўқилди: 300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!