Телеканал маълумотларига кўра, АҚШ Марказий қўмондонлиги эҳтимолий операцияга тайёргарлик ишларини якунлаш арафасида турибди. Бироқ, маъмурият ҳозирда кейинги қадамларни кўриб чиқаётгани сабабли, ҳали якуний буйруқ берилгани йўқ.
Телеканал маълумотларига кўра, Оқ уйда чоршанба ва пайшанба кунлари ушбу мавзу бўйича йиғилишлар бўлиб ўтган.
Юқори мартабали расмийларнинг телеканалга билдиришича, «9-ноябрь куни Яқин Шарқда янги ой даври бошланади — яъни ой нури деярли бўлмайди, — бу эса ҳарбий амалиётларни ўтказиш учун қулай шароит яратади».
Бундан ташқари, телеканал маълумотларига кўра, АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) жанговар ҳаракатларни қайта бошлашга тайёргарликни якунламоқда, бироқ ҳали янги кўрсатмалар олмаган.