Бугун 16 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ 250 га яқин жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар киритди

АҚШ 250 га яқин жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар киритди

АҚШ маъмурияти Россия билан алоқада бўлган 250 га яқин жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар жорий қилди.

“Репорт” хабарига кўра , бу ҳақда давлат котиби Энтони Блинкен баёнотида айтилган.

“Булардан Давлат департаменти Россия мудофаа саноати билан шуғулланувчи ва унинг мудофаа-саноат базасини қўллаб-қувватловчи 150 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар киритади”, дейилади ҳужжатда.

Россия молия, мудофаа ва энергетика соҳаларининг яна 100 га яқин компанияси АҚШ Молия вазирлиги санкциялари остида қолди.

АҚШ молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси тарқатган ҳужжатга кўра, Россия компанияларидан ташқари Буюк Британия, Қирғизистон, Хитой, БАА ва Туркия юридик шахслари ҳам чекловларга дучор бўлган. Бундан ташқари, унинг таркибига Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Туркия ва Германия фуқаролари киради.

Киритилди: Бугун 02:01. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!