Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ 2030 йиллар бошида Марсга астронавтларни юборишга умид қилмоқда

АҚШ 2030 йиллар бошида Марсга астронавтларни юборишга умид қилмоқда

Қўшма Штатлар 2030 йиллар бошида Марсга астронавтларни жўнатишга умид қилмоқда.

Бу ҳақда Fox News телеканалига берган интервьюсида Транспорт котиби ва Миллий Аэронавтика ва космик маъмурият (NASA) директори вазифасини бажарувчи Шон Даффи маълум қилди.

"Биз Ойга база қуришни бошлаш учун фойдали юкларни юборишни бошламоқчимиз, кейин эса 2030 йилларнинг бошида Марсга борамиз. Бу саккиз ойлик миссия бўлади", деди у.

"Умид қиламизки, келгуси апрелда бортида тўртта астронавт бўлган кема Ой атрофида учади. Кейин биз Ойга қўнамиз ва у ерда 8-12 кун қоламиз. Энг узоқ вақт ўтмишда Ойда уч кун бўлган", - дея қўшимча қилди расмий.

Киритилди: 10:50 04.09.2025. Ўқилди: 683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!