Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ 2026 йилдан Германияга Tomahawk ракеталарини жойлаштиради

АҚШ 2026 йилдан Германияга Tomahawk ракеталарини жойлаштиради

АҚШ Германияда Tomahawk қанотли ракеталарини жойлаштиради, қарор Трамп даврида ҳам ўз кучда қолади.

Бу ҳақда Бундесвер бош инспектори генерал Карстен Бройер Der Spiegel журнали билан суҳбатда маълум қилди.

АҚШ қуролли кучларининг янги штаб бошлиғи генерал Дэн Кейн билан учрашувдан сўнг Бройер 2026 йилдан бошлаб Германияда Америка узоқ масофали қуролларини жойлаштириш режаларининг ўз кучида қолишини таъкидлади.

2024 йил июл ойида ўтказилган NATO саммити доирасида Вашингтон ва Берлин Германия ҳудудида СМ-6 зенит ракеталари, тажрибавий гипертовушли қурол тизимлари ва 2500 километргача масофадаги нишонларни йўқ қилишга қодир Tomahawk қанотли ракеталарини жойлаштириш режалари ҳақида эълон қилган эди.

Қўшма Штатларда ҳукумат алмашганидан сўнг, Берлинда президент Трампнинг Жо Байден берган ваъдани бажаришига шубҳа пайдо бўлганди.

Германияда Қўшма Штатларининг Tomahawk тизимларига эга бўлинмасини жойлаштириш Бундесвер ўзи Буюк Британия билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган узоқ масофали қуролга эга бўлгунига қадар бўшлиқни тўлдириш мақсадида амалга оширилмоқда. Бройернинг таъкидлашича, Бундесвер қисқа муддатда тегишли тизимларни харид қилишига тўғри келади.

Киритилди: 18:04 31.05.2025. Ўқилди: 348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!