Вашингтон ҳанузгача ҳар икки томон ҳар куни ўзаро ҳужумларни давом эттираётганига қарамай, Россия ва Украина урушида кенг кўламли сулҳга эришиш мумкинлигига умид билан қарамоқда. Bloomberg нашрининг ёзишича, барча “белгилар” Кремл сулҳ келишувига эришишга шошилмаётганидан далолат беради.
"Биз ўт очишни тўхтатиш ва мустаҳкам тинчлик йўлида ишлаяпмиз. Музокаралар шартлари ёки муддатларини ОАВ орқали муҳокама қилмаймиз", —дея таъкидлади Оқ уй вакили Брайн Хьюз.
Манбаларга кўра, АҚШ 20 апрел – Пасха байрамигача сулҳ бўйича келишувга эришишга интилаяпти. Бироқ томонлар позицияларидаги катта фарқ туфайли бу муддат кечиктирилиши мумкин.
Шу билан бирга, Оқ уй ҳозирча Киевга қурол етказиб бериш бўйича чекловларга рози бўлгани йўқ.
Mаълумот учун, 24 март куни Саудия Арабистонида АҚШ, Россия ва Украина вакиллари иштирокида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.