Ўзбекистон республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва ҳаракат хавфсизлигини ошириш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида лойиҳа ишлаб чиқилди.
Унга кўра, йўлларда хавфсизликни ошириш бўйича "ақлли светофорлар" ва техник воситалар жорий этилади.
Чорраҳалар ва пиёдалар ўтиш жойларида замонавий технологиялар қўлланилади.
Йўлларни ёритиш, тозалаш ва белгилаш хизматларини хусусий (аутсорсинг) компаниялар орқали ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, соҳага “Авария ўчоғи” тушунчаси ҳам киритилади. Унга йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез содир бўладиган ҳудудлар киритилади. Улар уч турга бўлинади:
—Узоқ сақланувчи: доимий хавфли ҳудудлар (кўприклар, тоғ йўллари).
—Мавсумий: об-ҳавога боғлиқ хавфли жойлар.
—Қисқа муддатли: вақтинчалик хавфли жойлар (3 ойгача).