Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

“Ақлли кутубхона”: Ислом цивилизацияси марказида 10 миллион илмий ресурс

“Ақлли кутубхона”: Ислом цивилизацияси марказида 10 миллион илмий ресурс

Ислом цивилизацияси маркази таркибидаги илмий кутубхона республикадаги энг йирик ахборот марказларидан бири ҳисобланади.

Кутубхона бир вақтнинг ўзида 266 нафар тадқиқотчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Унинг фонди:

— 350 минг босма китоб

— 10 миллионгача электрон ресурс сақлаш имкониятига эга.

Марказда замонавий “ақлли кутубхона” тизими жорий этилган бўлиб, электрон каталоглар орқали китоб излаш ва буюртма бериш жараёни анча осонлаштирилган.

Шунингдек, ёш фарзандли тадқиқотчилар учун алоҳида болалар хонаси, имконияти чекланган шахслар учун мослаштирилган шароитлар яратилган.

Қўлёзмалар умрини узайтириш мақсадида махсус консервация ва реставрация лабораторияси фаолияти йўлга қўйилган.

Бу кутубхона нафақат олимлар, балки ёш тадқиқотчилар учун ҳам илмий билимлар марказига айланади.

Киритилди: Бугун 12:06. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!