Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Али Ларижоний ўлдирилган бўлиши мумкин

Али Ларижоний ўлдирилган бўлиши мумкин

Исроил мудофаа армияси 17 мартга ўтар кечаси Эрон Хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижонийга зарба берган. Бу ҳақда дастлаб Times of Israel ЦАҲАЛ баёнотига асосланиб хабар тарқатди.

Кўп ўтмай Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац «Эроннинг амалдаги раҳбари» Али Ларижоний зарба оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Эрон ҳукумати ҳозирча бу маълумот юзасидан изоҳ бермаяпти.

«12 канал» телеканалининг Исроил хавфсизлик хизматидаги манбасига кўра, 16 март куни Ларижоний Теҳрондаги махфий квартираларидан бирига келгани ҳақида маълумот келиб тушган. Исроил зарбаси вақтида квартирада у ўғли билан бирга бўлган.

«Унда бундай зарбадан кейин омон қолиш имкони йўқ эди», – деган телеканал манбаси.

Исроил ҳарбийлари Теҳронда яна бир «аниқ зарба» натижасида кўнгиллиларнинг «Басиж» номли ҳарбийлашган тузилмаси қўмондони Ғуломризо Сулаймоний ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган. «Басиж» Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси таркибига киради ва Эронда ҳукуматга қарши кўтарилган намойишларни бостириш билан ҳам шуғулланган.

Али Ларижоний – Эронда Али Хоминаий ҳалокатидан кейин ўлдирилган энг юқори мартабали мулозим бўлмоқда.

Киритилди: Бугун 15:10. Ўқилди: 847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!