Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Апрелда об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда?

Апрелда об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда?

2025 йилги апрел қуруқ об-ҳаво билан бошланади, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет» агентлиги.

Ўзбекистонда, одатда, апрел ойи – баҳор фаслининг энг ўртаси бўлиб, бунда боғларда дарахтлар гуллаши, сабзавот экинлари ва резавор мевалар ҳосили шаклланишининг бошланиши давридир.

Бу йилги апрелнинг биринчи беш кунлигида ҳаво ҳарорати +22…+25 даражадан +27…+30 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +32 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Ойнинг иккинчи беш кунлигида ҳаво ҳарорати асосан +22…+27 даражани ташкил этади.

7 апрелда республика шимолида, 8–10 апрел кунлари марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари +8…+13 даражадан +2…+7 даражагача, кундуз кунлари +25…+30 даражадан +10…+15 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Киритилди: 17:13 27.03.2025. Ўқилди: 1573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!