Бу ҳақда "Kaspersky лабораторияси" ходими Михаил Гербер РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, агар зарарли дастурлар ҳақида гапириладиган бўлса, Apple’нинг iOS операцион тизими турли хил зарарли иловаларга смартфон ичидаги маълумотларга кириш имконини бермайди. Шунинг учун бундай таҳдидлар iPhone'ларда анча кам учрайди.
Шу билан бирга, Гербер таъкидлашича, Apple’нинг расмий дўконида ҳам баъзан зарарли ёки сохта иловалар учраб туриши мумкин. Шу сабабли, у фойдаланувчиларни эҳтиёткорликка чақирди.