АҚШ июнь ойи охирида Apple, Samsung ва бошқа смартфон ишлаб чиқарувчиларга нисбатан бож жорий қилиши мумкин.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда журналистлар билан мулоқот чоғида айтиб ўтди.
Трампдан унинг яқинда Апплеъга нисбатан 25 фоизлик божлар жорий этилиши мумкинлиги ҳақидаги пости бошқа смартфон ишлаб чиқарувчиларига таъсир қилмаслигини англатадими, деб сўрашди. "Улар (компаниялар - таҳр.) кўпроқ бўлади. Улар орасида Samsung ва бу маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган бошқалар ҳам бўлади, акс ҳолда бу адолатсизлик бўлади," - деди Америка етакчиси.
Шу билан бирга, Трамп божлар келаси ойнинг охирида жорий этилишига йўл қўйди. "Ўйлайманки, биз буни июнь ойининг охиригача тўғри амалга оширамиз," - дея давом этди у ва агар электроника ишлаб чиқарувчилари заводларни АҚШ ҳудудига кўчирса, божлар қўлланилмаслигини тушунтирди.