Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

АПЛнинг 2025/2026 йилги мавсумидаги энг яхши футболчиси аниқланди

АПЛнинг 2025/2026 йилги мавсумидаги энг яхши футболчиси аниқланди

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси ва сардори Бруну Фернандеш Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсумида энг яхши ўйинчи деб топилди. Бу ҳақда мусобақа матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Тарих китобларига кирадиган мавсум», — дейилади АПЛ хабарида.

Жорий АПЛ мавсумида португалиялик ярим ҳимоячи 34 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 20 та голли узатмани ёздириб қўйди. Шу тариқа, Фернандеш Англия чемпионатида бир мавсумдаги ассистлар сони бўйича рекордни такрорлади.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ мавсуми якунигача яна бир тур қолган бўлиб, унда «Манчестер Юнайтед» 24 май куни «Брайтон» билан куч синашади.

Киритилди: Бугун 16:15. Ўқилди: 179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!