АПЛнинг 25-тури доирасида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Абдуқодир Ҳусанов мазкур баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди. Flashscore сайти ҳамюртимизнинг ҳаракатларини 6,9 баллга баҳолади. Ҳа, Абдуқодир ва Льюис "Сити" сафида энг паст баҳо олишди. Аммо "Ман.Сити" гол ўтказмаганини инобатга олсак, ҳаммаси жойида!
Бугун хет-трикка эришган Омар Мармуш 9,9 балл олди.